Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


35 нафар Аёлларга субсидия асосида тикув машиналари берилди.

×

 2023-05-29 10:51:57    395

PDF yuklash
Chop etish


35 нафар Аёлларга субсидия асосида тикув машиналари берилди.
 Данғара туманидаги  маҳаллаларда  аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
 Данғара туманидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан  маҳаллаларда  ўтказилган хатлов натижасида ишсиз хотин-қизлар аниқланиб, улар билан суҳбатлар ўтказилди, қизиқиш ва имкониятлари ўрганилди.
Суҳбатларда бир гуруҳ аёллар агар имконият яратиб берилса, ўз хонадонида тикувчилик билан шуғулланиш истаги ва имкони борлигини билдирган. 
 Данғара туманидаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан   “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” ва Ёшлар дафтари”га киритилган, 35 нафар  ижтимоий-ҳимояга мухтож, ишсиз ҳамда касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.