Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ташаббусли бюджет” асосида “Яшик” МФЙдаги 5 минг 400 метр йўллар равон бўлмоқда

×

 2023-07-26 19:42:59    369

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” асосида “Яшик” МФЙдаги 5 минг 400 метр йўллар равон бўлмоқда
Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.
Яшик  МФЙда яшовчи аҳоли ҳам мазкур “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсумида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклиф ғолиб деб топилди. 
Айни кунларда  Яшик  МФЙда жойлашган Нурафшон,  Нафосат,  Нурли ҳамда  Обод кўчаларидаги йўлларга шағал ётқизилиб, махсус техникалар ёрдамида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.