Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Уч авлод учрашуви.

×

 2023-08-12 08:33:39    313

PDF yuklash
Chop etish



Данғарада бўлиб ўтган маьнавий-маьрифий тадбир ана шундай номланди. Тадбирда  Данғарада туғилган, математиканинг асосий йўналишларидан бири " Эҳтимолликлар назарияси ва математик статистика "соҳасида дунё миқёсида тан олинган мутахассис, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Фармонов Шокир Қосимовичнинг ибратли ҳаёт ва меҳнат фаолияти тарғиб этилди.
Тадбирда Республикамизнинг нуфузли олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари, домланинг шогирдлари,маҳалла раислари,мактаб ва мактабгача таьлим муассасалари директорлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиги Аблулла Аьзамов, Москва Университети профессори Жаков Валентин Константинович, Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов, Наманган Давлат Униврситети професор-ўқитувчиси Мусо Каримов, Физика-математика фанлари номзодлари, доцент Жўрақўзи Солиев, Хуршиджон Жумақулов, Қўштепа тумани маориф фидоийси, меҳнат фахрийси Юсуф Розиқов ҳамда физика-математика фанлари бўйича ўтказилган фан олимпиадалари ғолиби, 1-ИДУМ 10-синф ўқувчиси Нозимжон Шавкатжоновлар сўзга чиқиб олим ҳаёти, илм ва фан ривожига қўшган ҳиссаси,бугунги тадбирнинг маьнавий аҳамияти ҳақида батафсил тўхталдилар.
Данғара маданият маркази ходимлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар барчага кўтаринки рух бахш этди.