Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғарада вилоятдаги пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари ҳамда фермерлар учун кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

×

 2023-08-19 08:50:08    349

PDF yuklash
Chop etish


Данғарада вилоятдаги пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари ҳамда фермерлар учун кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Данғара туманида бўлиб, пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинарда иштирок этди. Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туманлар секторлари раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар, оқсоқоллар иштирок этдилар.
Тумандаги Мулкобод ММТП ҳудудида жойлашган "Ҳамиджон-1" фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб ўтган тадбирда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилди. Очиқ майдонда хориждан келтирилган замонавий ғалла экиш сеялкаси ёрдамида ғалла экиш намойиш қилинди. Дастлабки терилган пахталар тарозига қўйилиб, мўл ҳосил учун дуо қилинди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш мўл ҳосил гарови бўлишига эътибор қаратиб, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича кластер раҳбарларига ўз тавсияларини берди.
Мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларига алоҳида тўхталган вилоят ҳокими, пахта теримида қатнашадиган теримчиларга кунлик иссиқ овқат ташкил этиш, уларни фартук, тарози билан таъминлаш, терим пули ҳар беш кунда тарқатилишини, имкониятдан келиб чиқиб кунлик пул тўланишини йўлга қўйиш, мавсумда муносиб иштирок этган теримчиларни кластерлар томонидан қўшимча рағбатлантириш каби масалаларда кластерлар раҳбарларига алоҳида масъулият юклади.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов вилоятимизда 2023 йилда 77 минг гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилаётганини айтиб, бунинг учун 14 та туманда 13 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан мавсум давомида амалга оширилган ишлар, вилоятда пахта йиғим теримига тайёргарлик жараёнлари, кутилаётган пахта ҳосилдорлиги, кластерлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Шунингдек, семинар давомида очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, экин майдонларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди.