Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ичимлик суви бўйича йўлланган мурожаатлар ўрганилди

2023-08-22 14:31:25 349
Ижтимоий тармоқлар орқали Данғара тумани Истиқлол МФЙ Хўжа қишлоғида яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви бўйича йўлланган мурожаатлари бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-мартдаги ПҚ-172-сонли қарорига мувофиқ, тасдиқланган дастурга кўра Истиқлол МФЙда 19 км ичимлик суви тармоғини тортиш, 3 дона сув иншоатини қуриш ва бу билан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш назарда тутилган.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун Шаффоф танловда “Марғилон бинокор таъмир” МЧЖ ғолиб деб топилиб, тармоқ тортиш ва сув резурвари қурилиш ишларини амалга оширган. Вилоят Давлат қабул комиссиясининг 2022 йил 22 сентябрдаги баённомасига асосан ушбу объект фойдаланишга қабул қилинган.
Бугунги кунда сув резурвари 1058 та хонадонга ичимлик сувини етказиб бермоқда. Мазкур қишлоқдаги Қумли махалласининг 104 та хонадонида ичимлик суви билан таъминлаш талаб даражасида бўлмаётганлиги сабабли пудратчи МЧЖ рахбари, буюртмачи (ЯБИК)бош мухандиси ва лойихачилар келиб, махалла ахолисини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича масалаларни кўриб чиқди.
Шунингдек Истиқлол МФЙ Қумлик махалласи фуқароларининг туман ҳокимига ичимлик суви бўйича йўллаган мурожаатлари туман ҳокими томонидан ҳам жойига чиққан холда ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида Қумлик махалласига ичимлик сувини етказиб бериш бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.