Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбикор билан очиқ мулоқот

2023-08-28 19:30:31 492
Кўплаб ишсиз хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиб уларнинг бандлигини таминлаган тадбиркор Дилшодахон Усмонова махаллалардаги ишсиз хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Данғара тумани “Увайсий” МФЙда жойлашган “Аюбхон текстил” масъуляти чекланган жамияти бош директори Дилшодахон Усмонова ўз тадбиркорлик фаолияти хақида гапириб ўтди.
Учрашувда Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган қулай муҳит ва шарт-шароитлар, илгари сурилаётган янги ташаббуслар, тақдим этилаётган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Учрашув давомида “Аюбхон текстил” МЧЖда ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилиб бўш иш ўринларига ишсиз хотин-қизлар таклиф этилди.