Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасидаги бўлимиларда санитария ва гигенавий холатлар ўрганиб чиқилди.

2023-08-28 19:58:04 845
Данғара тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатиги бўлими туман хўжалик хисобидаги дезинфекция бўлими ҳодимлари томонидан Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасидаги бўлимиларда санитария ва гигенавий холатлар ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида гинекология, реанимация ҳамда бошқа бўлимлардаги хар бир хоналарда санитария ва гигенавий холатларга амал қилинаётганлиги ҳамда туман хўжалик хисобидаги зарарсизлантириш бўлими билан тузилган шартномага асосан тиббиёт бирлашмасининг 3700 кв майдонида дезинфекция ва дератизация ишлари амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Бугунги кунда марказий шифохонадаги бўлимиларнинг хар бир хоналдарида мунтазам равишда дезинфекция ишлари, зараркунандаларга қарши зарарлантириш ишлари шунингдек, бўлимлардаги хўжалик бекалари томонидан ички дезинфекция ишлари амалга оширилиб келинаётганлиги маълум қилинади.
Шу ўринда Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси беморлардан ва беморлардан хабар олгани келган фуқаролардан шифохона ички тартибига амал қилишларини, озиқ-овқат махсулотларини сақлашда санитария ва гигенавий холатларга амал қилишларини илтимос қилиб қолади.