Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Cаноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари муаммолари ўрганилди

×

 2023-09-13 11:56:22    470

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида Давлатимиз Рахбари раислигида “Тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таминлаш чоралари кўрилмоқда.
Данғара тумани ҳокими  туман ҳокимлигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини муаммоларини ўрганиш бўйича ташкил этилган штаб аъзолари билан учрашиб, ишлаб чиқариш хажми пасайган корхоналарнинг муаммоларини ўрганиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Шунингдек,  туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ишчи гурух томонидан тумандаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида тадбиркорларга қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларнинг самаралари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.