Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида амалий семинар бўлиб ўтди.

×

 2023-10-19 18:06:01    696

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига асосан  “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида амалий семинар бўлиб ўтди.
Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Данғара тумани кенгаши ҳамда туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда  маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда, Ўзбекистонлик олима, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, Фалсафа фанлари доктори, шоира Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Камила Кавланова иштирок этиб бугунги кунда давлатимиз рахбари томонидан илгари сурилган атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этишга доир муҳим ташаббуслар ҳақида тўхталиб ўтди. 
Семинар давомида барча иштирокчилар томонидан  яшил ҳудудларни кўпайтириш мақсадида  манзарали дарахт кўчатлари экилди.