Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

2024-01-04 13:46:12 1371
Данғара тумани Катта турк МФЙда жойлашган маданият марказида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирда таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар маданият ва санъат намоёндалари, нуроний отахону онахонлар ҳамда махалла ахолиси иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар, махаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ёшларга берилаётган имконятлар, бугунги кунда ишсиз хотин-қизларни қўллаб қуватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтилди.
Тадбир давомида туман маданият маркази ходимлари томонидан тақдим этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.