Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Республика ишчи гуруҳи Данғара туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
2024-01-24 18:50:22 1144
Республика ишчи гуруҳи Данғара туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Данғара туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшларларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида Қизилмушт МФЙда ахоли томонидан ёшларни бўшт вақтини мазмунли ўтказиш бўйича ёшлар маркази ташкил этиш Ғумойли МФЙда ичимлик суви Кичик Турк ҳамда Қорамулла МФЙларида электр энергияси билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди .Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Маҳаллалардаги ўрганишлар давомида МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан ҳудудни ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш, маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказиш, жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Халқ билан бевосита мулоқот қилиб, жойлардаги мавжуд муаммолар маҳаллабай, хонадонбай ўрганилиши одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига кўмаклашмоқда.