Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ижтимоий тармоқлар орқали блогер Нигора Алимова ҳамда Музаффар Усмонов томонидан йўллаган видео мурожаат бўйича Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.

×

 2024-02-19 12:42:06    712

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали блогер Нигора Алимова ҳамда Музаффар Усмонов томонидан “Данғара тумани ҳокими қишлоқ хўжалиги ерларини олиб тадбиркорларга бериб юбормоқда” сарловхаси остида йўллаган видео мурожаат бўйича  Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонга асосан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинган. Шунингдек, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланган.
Фармонга кўра  ҳокимликларнинг ерга оид қуйидаги ваколатлари бекор қилинган.•  ерни тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш;•  туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ерга бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;•  суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш;•  жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш;
Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан Данғара тумани ҳокимлигида  “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6243-сонли Фармон талабларига асосан ишлар ташкиллаштирилмоқда. Туман ҳокими томонидан ПФ-6243-сонли Фармонга зид бўлган қарорлар қабул қилингани йўқ.