Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманидаги янги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

×

 2024-02-23 09:14:21    775

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманидаги янги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб Пишқарон МФЙ ҳудудида жойлашган “NIKA” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган халқ истеъмоли учун уй-рўзғор буюмлари, маиший техникалар, автомобил эҳтиёт қисмлари (пластик деталлари) ишлаб чиқарилаётган корхона фаолияти кўздан кечирилди.
1,7 гектар майдонда ташкил этилган корхонанинг биринчи босқичи учун 10 млн. доллар маблағ сарфланди. Ҳозирда корхонада 100 га яқин иш ўрни яратилган.
Навбатдаги манзилда “Реал голд форвард” МЧЖ томонидан амалга оширилган пластмассадан уй-рўзғор ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди.
Камолхон Умаров раҳбарлигидаги ушбу корхонада 240 дан зиёд маҳаллий аҳоли банд қилинган. 60 га яқин ишчилар касаначилик асосида фаолият олиб бормоқда. Маҳсулотлар МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда.