Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокими махалла ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.

×

 2024-03-12 17:56:41    597

PDF yuklash
Chop etish



 Данғара тумани  ҳокимлигида маҳалла  фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда  ҳоким ёрдамчилари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

Дастлаб, тумандаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилиб,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли қарор мазмун-моҳияти  кенг тушунтирилиб ўтилди.

Хар бир махаллага иқтисодий комплекс ходимлари  бириктирилиб, махалла ходимлари билан биргаликда «хонадонбай» ўрганишлар натижасида ўз соҳасига доир масалаларни ҳал қилиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

 

Очиқ мулоқот давомида махалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар тахлил қилиб ўтилди. Махалла раислари томонидан аниқланган муаммолар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди. 

 

Шу ўринда “ELTUZ” телергам  канали орқали “Данғара ҳокими қачон президент сиёсатига амал қилади?” сарлавхаси остида чиқарилган мурожаатда келтирилган маълумотлар ( Йиғилиш 8: 30 да бошланиб 16:00 га қадар давом этди. МФЙ раислари ва аёллар фаолларини қастдан  ташқарига хам чиқармади.)  асоссиз келтирилганлиги  ҳамда хақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинади.