Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан катта байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.

×

 2024-03-18 19:45:05    814

PDF yuklash
Chop etish


"Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан катта байрам шодиёнаси бўлиб ўтди.
Данғара истирохат боғида  “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган бош ғоя асосида ташкил этилган  Наврўз байрами кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтказилди.
Умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирни туман ҳокими табрик сўзи билан очиб, туманда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳатлар, ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар ҳақида тўхталиб, халқимизнинг қадим ва навқирон байрами – Наврўзи олам билан муборакбод этди.
Байрам тадбирида фольклор жамоаларининг чиқишлари, туман маданият маркази ходимлари ҳамда элимиз суйган хушовоз хонандалар ижросидаги дилрабо тароналар, барчага байрамона кайфият ҳамда кўтаринкилик бахш этди.