Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида 400 нафардан зиёд фуқароларга ифторлик дастурхони ёзилди.

×

 2024-03-26 18:02:04    293

PDF yuklash
Chop etish



Муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу амаллар айниқса, моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда.
Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига маҳаллалардаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар,  нуронийлар, маҳалла тизими мутасаддилари, жамоат ташкилотлари масъуллари таклиф этилди.
Имом хатиблар томонидан  инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни, инсонийликни, фарзандлар тарбияси ва илм эгаллаш, бу борада ота-она масъулиятига бағишланган маърузалар қилинди.
Ифторлик дастурхони атрофидаги жам бўлган кишилар муборак рамазон ойининг меҳр саҳоват улашишга сабаб бўлаётганига шукроналар келтирдилар. Юртимиз тинчлиги ва равнақини сўраб дуолар қилдилар.