Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Очиқ эшиклар куни ва касблар фестевали” ташкил этилди.

2024-04-19 19:31:52 667
Данғара туман прокуратураси томонидан оталиққа олинган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида амалий чоралар кўриб борилмоқда.
Хусусан, туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Бобохонов ташаббуси билан тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни ва касблар фестевали” ташкил этилди.
Тадбирга сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ва битирувчи ёшлар жалб этилиб, уларга 20 дан ортиқ йўналишда касб эгаллашлари учун касб-ҳунар мактабида яратилган шарт-шароитлар ҳамда моддий техник базалари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида 60 дан ортиқ ёшлар касбга қайта ўқитиш бўйича курсларга ёзилиб, сектор рахбари ёшларга хуқукий тушунчалар бериб ўтди.