Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Видео мурожаат юзасидан Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.

×

 2024-04-27 09:46:19    1201

PDF yuklash
Chop etish


"Халқ дарди" телеграм канали орқали Чинобод МФЙда  Силвер Ойл” МЧЖ га қарашли нефт махсулотларини қайта ишлаш корхонаси бўйича йўлланган видео мурожаат юзасидан  Данғара тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби.

 

Йўлланган видео мурожаат бўйича  Фарғона вилояти  Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва  иқлим ўзгариши бошқармаси Данғара туман  бўлими  давлат инспекторлари  томонидан Чинобод МФЙ ҳудудида жойлашган «Силвер Оил» МЧЖда ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Ўрганишлар давомида Данғара тумани Чинобод МФЙ худудида жойлашган “Силвер Ойл” МЧЖ га қарашли нефт махсулотларини қайта ишлаш корхонасида  видео мурожаатда  келтирилган атмосфера ҳавосига нохуш ҳидлар тарқалаётган ҳолати аниқланмаганлиги маълум қилинади.

Ҳудудга экологик назорат ўрнатилиб, Жамият раҳбарияти ва масъулларга  «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун ва қонуности ҳужжатларига қатъий амал қилиши ва  атроф-муҳитга зарар етказмасдан фаолият олиб боришлари юзасидан тушунтириш  тарғибот ишлари олиб борилди.