Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокими 1-сектор рахбарининг Капасарой маҳалласида сайёр қабули ўтказилди.

×

 2024-05-06 18:33:11    501

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани ҳокими 1-сектор рахбари ҳамда Данғара тумани халқ қабулхонаси мудири иштирокида  Капасарой  МФЙда  аҳолини ўйлантираётган муаммолари юзасидан сайёр қабули ўтказилди.      
Сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ  фуқароларнинг ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўлларни асфалтлаш, тадбиркорлик учун кредит олиш, уй-жойни таъмирлашда кўмаклашиш, 2 ва 14 ёшли бола пули, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлари бирма бир тингланди.  Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. 
Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.