Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

×

 2024-06-13 18:56:51    1342

PDF yuklash
Chop etish



 Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда
 Данғара тумани Пишқарон МФЙда Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, туман ҳокими, сектор рахбарлари ҳамда  халқ қабулхонаси мудири  иштирокида фуқаролар мурожаати тингланди. 
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун банк кредити олиш, ишга жойлашиш, моддий ва тиббий ёрдам масалалари,  уй-жойни таъмирлашда  кўмаклашиш, ичимлик суви электр таъминотини яхшилаш бўйича  мурожаатлари эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.
 Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.