Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Адлия вакиллари томонидан аҳоли муаммолари ижобий хал этилмоқда

2024-06-26 19:31:32 823
Данғара туманининг “Истиқлол” МФЙсида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронлиги бор фуқаро Эсонали Тоҳиров велосипед устаси. У шу ҳудуддаги аҳоли ва қишлоқдошлари орасида икки ғилдиракли темир уловларни яхши ва қулай нархларда таъмирловчи уста сифатида танилган.
Адлия вакилларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Эсонали хонадонига ташриф буюрган адлия органлари вакилларига велосипедларни таъмирлаш асбоб-ускуналар жамланмаси кераклиги бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Эсонали Тоҳировга адлия органлари вакиллари томонидан ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, таъмирлаш асбоб-ускуналар махсус жамланмаси топширилди.