Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ёшлари спортнинг пара енгил атлетика туридан фахрли 3-ўринни эгаллашди.

×

 2024-07-02 10:35:26    815

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг  "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-201-сонли қарорига мувофиқ Махаллаларда истиқомат қилувчи жиcмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида "Беш ташаббус паралимпияси" оммавий спорт мусобоқасининг республика финал босқичи жорий йилнинг 28-29-июн кунлари Тошкент шахрида ўтказилди.
 Ушбу мусобақада Данғара тумани ёшлари спортнинг пара енгил атлетика туридан Қашқар МФЙсидан Эсонов Самандар, Уймовут МФЙсидан  Ғофурова Рохилахон Ф-57 йўналиши ядро ирқитиш бўйича иштирок этиб фахрли 3-ўринни эгаллашди. 
 Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий паралимпия қўмитаси томонидан медал, махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.