Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

×

 2024-07-08 17:47:59    1596

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани  ҳокимлиги мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги (Cyber-month - Ferghana) доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг Киберхавфсизлик маркази масъул ходими,  туман ИИБ бошлиғи, маҳалла еттилиги ва профилактика инспекторлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида сўз олганлар  аҳолининг ижтимоий тармоқдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш,  ундан керакли ўринда фойдаланиш, ёт кучларга алданиб қолмасликлари учун чора-тадбирлар олиб борилиши ҳақида тўхталдилар.
Электрон тўлов тизимидаги воситалардан фойдаланиш, шахсга доир маълумотларни сир сақланиши, банк пластик картаси ва унинг паролларини ҳимояланиши, телефонга келган хабар кодларини бегона шахсларга айтмаслик ва яна қатор масалалар бўйича жойларда, маҳалларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари кенг доирада ўтказилиши, ҳар бир хонадонга кириб борилиб, уларнинг кибермаданиятини юксалтириш бўйича  вазифалар белгилаб берилди.