Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани 1 сектор худудида жойлашган Доимобод МФЙда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

×

 2024-07-30 18:04:17    766

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани 1 сектор худудида жойлашган Доимобод МФЙда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. 
Учрашувда сектор рахбарлари,  туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, махалла ёшлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 
Очиқ мулоқот шаклида ўтган навбатдаги учрашувда ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит  яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
Учрашув давомида сектор рахбарлари ташқи миграцияда юрган ёшлар билан онлайн тарзда сухбатлашиб, уларнинг бугунги кундаги мавжуд муаммолари эшитилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди.