Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туман Электр тармоқлари корхонаси рахбари Ойбек Эргашевнинг МУРОЖААТИ

2024-08-19 17:27:12 685
Ассалому алайкум ҳурматли Данғара тумани аҳолиси!
Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларда, айниқса, мамлакатимизда энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, муқобил энергия манбаига ўтиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бу буйича хурматли Президентимиз томонидан 16.02.2023 йил куни №-57 сонли қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул килинган. Ушбу қарордан мақсад Ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш назарда тутилган.
Қарор ижросини таъминлаш максадида туманимизда хам бир талай ишлар олиб борилмокда.
Жумладан, туманда 180 та хонадон, 100 дан ошиқ тадбиркорлик хамда ижтимоий соха обектларига куёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилди хамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ишлари давом этмоқда.
Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни кенг кўламда жорий этиш натижасида қуйидаги натижаларга эришилади:
- Мамлакатимизда “Энергетика хавфсизлиги” таъминланади
- Тугаб бораётган ер ости табиий бойликлар (табиий газ, нефт, кўмир) ни келажак авлодга асраб коламиз.
- Табиатга захарли моддаларни чиқиши камаяди ва экология яхшиланади.
- Электр таъминотида юзага келган аварияли ўчишлар ёки чекловлар киритилганда, узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.
- Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қўшимча даромад мабаи ҳам бўлади.
Хозирги кунда 5 кВт қуёш панели ўртача 20-25,0 млн. бўлиб, довлатимиз томонидан қуёш панели ўрнатиш учун ахоли ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажаратилмокда.
Мисол учун, 5 квт лик куёш панели ўрнатган хонадон 1 ойда 200 квт.соат электр энергияси истеъмол қилса, ишлатган электр энергиясидан ошиғини хар бир кВт*соат учун 1000 сўмдан хақ тўланади.
Ушбу хонадонга қўшимча хар ойда 500 000 сўмдан – 700 000 минг сўмгача маблағ келиб тушади.
Қўшимча маблағ қуёш панели учун сарфланган маблағни ёки банкдан олинган кредит тўловларига ўтказилса, кредит қопланиб, кейинги даврдаги маблағ хонадоннинг қўшимча даромад манбаига айланади.
Бундан ташқари қуёш панели ўрнатилган хонадонлар ва тадбиркорлик субъектларига ер ва мулк солиғи бўйича имтиёзлар ҳам берилади.
Президентимиз томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган изчил ислохотларни халқ харакатига айлантиришда Барча туманимиз фуқароларини фаол бўлишларини сўраб қоламан.