Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


65 нафар Аёллар ҳамда ёшларга субсидия асосида меҳнат анжомлари топширилди

×

 2024-08-22 18:06:51    387

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманидаги  маҳаллаларда  аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида  Данғара туманидаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари тавсиясига асосан   “Аёллар дафтари”га киритилган  ижтимоий-ҳимояга мухтож, ишсиз ҳамда касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизларнинг  бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Тадбир давомида ёшлар етакчилари тавсиясига асосан  рўйхатга олинган ишсиз ёшларга мотокультиватор, ноутбуклар, тикув машиналари ҳамда бошқа меҳнат анжомлари  топширилди.
 Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, топширилган мехнат анжомларидан самарали фойдаланишлари ва ўз оилаларига даромад келтиришлари тўғрисида тикидлаб ўтилди.