Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мактабларда биринчи қўнғироқ садолари жаранг сочди!

×

 2024-09-04 17:42:36    468

PDF yuklash
Chop etish



Бугун, Данғара туманидаги умумтаълим мактабларида  “Билимлар куни” тадбирлари “Бир бўлсак-Ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз” шиори остида ташкил этилди. 
Бу йил мактабларнинг 1-синфига туманда 3165  нафар ўқувчилар қабул қилиниб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
Туман ҳокими Уймовут МФЙда жойлашган 34-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Билимлар куни” тадбирида иштирок этиб, барчани мустақиллигимизнинг 33- йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади.
Барчанинг қалбига бир олам хис-ҳаяжон солиб, биринчи қўнғироқ садолари жаранг сочди. Ўқувчилар мустақиллигимизнинг 33- йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак-Ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз” шиори остидаги Мустақиллик дарси билан янги ўқув йилини бошладилар.