Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Жадидлар изидан” Республика танловининг Данғара туман босқичи ўтказилди.

×

 2024-11-02 14:32:33    1831

PDF yuklash
Chop etish



Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб мутолааси  ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш, буюк жадид мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини  кенг тарғиб қилиш, маънавий дунёсини бойитиш ҳамда ватанпарварлик кўникмасини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган “Жадидлар изидан”  республика танловининг Данғара туман босқичи  1- умумтаълим мактабида уюшқоқликда ва кўтаринки кайфиятда ташкилланди. 


 Танлов шартлари бўйича 1-тест,  2-оғзаки савол-жавоб шартларида биринчи ўринларни қайд этган 6-7-8 синфлар ўртасида 13-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Обидов Шамсиддин Садирали ўғли ва 9-10 синфлар ўртасида 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Адхамова Шахло Иқболжон қизи ғолиб деб эътироф этилди. 
Тадбир давомида таниқли режиссёр ва актёр Шавкат Комилов ҳамда Маруф Атаджоновлар иштирок этиб, жадидларнинг хаёт йўли хақида гапириб ўтишди ва танлов иштирокчиларига омад тилади.