Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг VII-чақириқ 2-сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-12-17 14:22:36    1513

PDF yuklash
Chop etish


Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши доимий комиссиялар таркибини, иш юритиш бўйича йўриқномасини туман Кенгаши котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича  Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибияти мудири Эргашев Икромжон Махмуджонович маълумот бериб ўтди.
 Шунингдек туман молия бўлими мудири томонидан жамоатчилик фикри асосида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга қўшимча маблағлар ажратиш  тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Туман Кенгаши депутати Хамралиева Зиёдахон Абдуфатоевна умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун яратилган тиббий     хизмат ҳолатини ўрганиш маълумот бериб ўтди.
 Сессия давомида    кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиб,  сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.