Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишни ҳам ёки уларни ўтказишни ҳам қонун бевосита тақиқлайди.

×

 2024-12-21 12:45:27    943

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноятлар аҳоли соғлиғига, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига жиддий таҳдид солади, оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, бошқа ижтимоий муаммолар келтириб чиқаради.

Гиёҳвандлик, наркомания, бангилик – наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, ружу қилиш, аниқроғи табиий ёки синтетик заҳарли моддалар (айрим дори моддалари)ни вақтинча ёки сурункасига истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик ҳолати ҳисобланади. Гиёҳвандлик организм соматик ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига сабаб бўлади ва гиёҳвандни таназзулга олиб боради. Гиёҳвандликда ўзини тўхтатиб бўлмайдиган даражада гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш майли пайдо бўлади, гиёҳванд модданинг миқдорига нисбатан эҳтиёж, руҳий ва жисмоний боғлиқлик ортиб боради.

Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишни ҳам ёки уларни ўтказишни ҳам қонун бевосита тақиқлайди.

Шундай бўлсада, мазкур жиноятни турли усулларда содир қилаётган шахслар ҳам мавжудлиги ачинарлидир.

Хусусан, Ш.Ш қонунга хилоф равишда озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш мақсадида, 2024 йил 5 октябрь куни Данғара тумани, Доимобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган зовур четида ёввойи ҳолатда ўсиб қуриган наша ўсимлиги барги ва ширасидан териб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, тайёрлаб, 2024 йил 14 октябрь кунига қадар сақлаб, шу куни соат 16:30 ларда Данғара тумани, Увайсий МФЙда  махсус харидорга озгинадан кўпроқ миқдордаги 1.88 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 580.000 сўм эвазига ўтказган вақтда Данғара туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланиб, гиёҳвандлик воситаси ва 580.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг 2024 йил 26 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ш.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

 

Махкамжон Абдубаннабов,

жиноят ишлари бўйича

Данғара туман судининг раиси