Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

×

 2024-12-24 19:26:21    923

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида  “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Тадбирда секторлар раҳбарлари, илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этди.

 

Байрам тантаналарида туман ҳокими сўзга чиқиб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари, соҳани инновацион ривожлантириш, ҳудудларнинг экспорт имкониятларини ошириш борасида қўлга киритилган ютуқларга тўхталиб, барчани байрам билан муборакбод этди.

 

Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси, хизмат кўрсатувчи, таъминотчи, қайта ишлаш тармоқлари ходимлари  фермер хўжалиги рахбарларининг самарали меҳнати, эришган ютуқлари, соҳанинг ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари  ҳамда юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар  байрамга ўзгача руҳ бахш этди.