Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Миллий либос-қадриятлар кўрки"

×

 2024-12-28 15:06:06    1840

PDF yuklash
Chop etish



Миллий либослар халқнинг узоқ асрлик ўтмиши, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди эстетик қарашларини ўзида мужассам этади.
Миллий либосларимиз нафақат миллатимиз кўркини, балки маънавий мафкураларимизни ва дунё тамаддунида тутган ўрнимизни ҳам намоён этади.
Хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятларимизга ҳурмат, уларни тарғиб этиш мақсадида Данғара туман оила ва ҳотин-қизлар бўлими ҳамда масъул ташкилотлар иштирокида "Миллий либос-қадрият кўрки"  мавзусида маданий тадбир ўтказилди. 
Тадбирда атлас, адрас, банорас, беқасам ва шойи каби миллий матолардан тикилган замонавий либослар барча ёшдаги ўзбек қиз-аёлларига ярашиши, қолаверса, бу каби либослар халқимиз, айниқса, ёшларимизда миллий қадрият ва миллий либосларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини янада юксалтириши таъкидланди.  
Бу каби тарғибот тадбирлари ҳотин-қизларнинг ҳамда ўқувчиларнинг миллий қадриятларга муҳаббат ва эътиборини ошириб, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.