Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

×

 2025-01-09 18:00:48    1555

PDF yuklash
Chop etish


“Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди
Бугунги кунда  Данғара туманидаги барча махаллаларда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 145-сонли қарорида белгиланган вазифалар асосида маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Данғара туманида "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 6-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича  маҳалла еттилиги вакиллари иштирокида ўткизилаётган семинарларда  хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар хақида тўлиқ маълумот бериб ўтилмоқда.