Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

2019-08-21 15:05:14 1873
30 июнь – Ёшлар куни
ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Очиқ осмон остида туман марказидаги каттаю кичик учун севимли дам олиш масканига айланган музқаймоқ мажмуасида туман ҳокими С. Аминжонов ёшлар билан учрашди.
Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши ва маданият маркази ҳамкорлигида ташкилланган учрашув унинг қатнашчилари қалбида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.
Учрашувга ташриф буюрган ёш авлод вакиллари ҳоким билан эркин мулоқот қилдилар, ўз режалари, мақсад ва интилишлари ҳақида батафсил сўзладилар, иқтидорларини намойиш этдилар.
Таъкидлаш керакки, ҳоким ёшлар билан юракдан, самимий сўзлашди, ҳар бир ёш йигит-қизнинг иқтидорига, талантига юксак баҳо берди, уларнинг таклиф ва сўровларини маъқуллади.
Учрашувлар давомида тумандаги 27-болалар мусиқа ва санъат мактаб қошида ташкил этилган оркестр томонидан куй-қўшиқлар янграб турди.
Ҳоким учрашувда иштирок этган ҳар бир ёшга сара асарлардан иборат китоблар тақдим этди.
Ёзда энг севимли танаввул қилинадиган музқаймоқлар улашилди.
Учрашувда кўплаб истеъдодлар кашф этилди, ёшлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.