Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 28 йиллиги Данғара тумани ахолиси учун унутилмас кунга айланди.

×

 2019-11-18 15:13:35    1882

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 28 йиллиги Данғара тумани  ахолиси учун унутилмас кунга айланди.


Сабаби, Данғара тумани Катта Бойвуча МФЙда    “Fitness Business Life” МЧЖ рахбари Бахромжон Худойбердиев томонидан  замонавий техналогиялар билан жихозланган Даволаниш ва диагностика  маркази фойдаланишга топширилди. Марказда лаборатория, Узи, ЭКГ, гинекология, бўлимлари мавжуд бўлиб, малакали мутахассислар жалб этилди. Шунингдек 15 нафар ёшлар доимий иш ўринлари билан таъминланди. Очилиш маросимида туман ҳокими С.Аминжонов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. 



Тадбирда туман ҳокими С.Аминжонов сўзга чиқиб барчани давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклади. Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими, туман прокурори, туман ДСИ раҳбари, ИИБ раҳбарлари иштирок этиб, беморларга яратилган шароитлар билан танишишди.



Туманда марказий кўчалари бўйлаб давлатимиз байроқларини кўтарган бир гуруҳ фаоллар ва ёшларнинг юриши барча юртдошларимиз кўнглини фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдирди.