Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУВАЙДАДА “ЁШЛАР ИЖОД МАРКАЗИ”ОЧИЛАДИ

×

 2020-01-08 16:36:36    1195

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Бувайда тумани ёшлари билан учрашувида уларнинг таклифи билан бир қатор иншоотлар қуриладиган бўлди.

Жумладан, Гулрухсор Мансурова ҳокимга туманда ёш ижодкорлар учун марказ ташкил этишни таклиф этди. Шу заҳотиёқ Шуҳрат Ғаниев бу объектга 1 млд сўм ажратилишини эълон қилди. Моҳигул Хомидова таклифи ҳам қаноатлантирилди.

Туман мактабларига 50 минг нусха китоб совға қилинадиган бўлди. Тадбиркор Мафтуна Тошболтазода инглиз тили ўқитишга ихтисослашган мактабгача таълим ташкиллаб, очиш учун бино сўради. Унга энди бўш турган бино ажратилади. Бекатларда ёшлар учун электрон кутубхона ташкил этиш таклифи ҳам амалга оширилди.

Иқтидорли ижодкор Аъзам Ўктам (мархум) уй музейини ташкил этиш, нуроний ва ёшларнинг мулоқот марказини қуриш ҳақида билдирилган фикрлар ҳам қувватланди. Масалан, нуроний ва ёшлар мулоқот маркази қуриш учун 1 млд сўм ажратилди.

Учрашув чоғида фаол ёшлар, мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчилар тақдирландилар.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати