Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


14-январ “Ватан химоячилари куни”

×

 2020-01-14 19:12:39    1959

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида бугун 14-январ “Ватан химоячилари куни” ҳамда миллий армиямиз ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.







  

Тадбирнинг бадиий қисми туманнинг ёшлар истироҳат боғида “Мотамсаро она” хайкалининг очилиши билан бошланди.

  

Тадбирни туман ҳокими  С.Аминжонов очиб бериб, тумандаги хизмат бурчини ўтаётган барча харбийларни 14-январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан табриклади.

  

Тадбир давомида туман ҳокими бошчилигида байрам иштирокчилари “Мотамсаро она” хайкали пойига гуллар қўйиб, Ватан тинчлиги равнақи йўлида жон фидо этган харбийларимизни ёдга олишди.



  


Шундан сўнг туман марказида жойлашган маданият марказида тадбирнинг давоми бўлиб ўтди. Унда харбийларимизнинг жанговор чиқишлари, оркесторларнинг ҳамда туман маданият маркази ва мусиқа мактабида фаолият олиб бораётган ўқувчилар ва санъат усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

  

Тадбир мусобақаларида ғолиб деб топилганларга туман ҳокими томонидан эсталик совғалар топширилди.