Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«Ҳар бир оила-тадбиркор»

2020-01-27 15:57:10 1280
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан сўнги йилларда мамлакатимизда ҳар бир оилани тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликнини қўллаб-қуватлаш, ёшларни бизнес ғояларини амалга оширишга хар томонлама кўмаклашиш борасида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Туман молия бўлими ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида кам таъминланган оилаларга ва кенг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнь кунги ПҚ-3777-сонли «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори, 2019 йил 27 март кунги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231 сонли қарорлар тушунтирилиб, оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 16 фоиз ставкада 3 - 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга имтиёзли кредитлар ажратиши юзасидан Данғара тумани Махалла фуқаролар йиғинларида семинарлар ташкил қилинмоқда.