Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганлигининг 537 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

2020-02-14 21:09:09 1306
Данғара туманининг маданият саройида ўзбек адабиётининг йирик вакили, тарихчи, давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганлигининг 537 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Адабиёшунос олимлар, жамоатчилик вакиллари ва мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир бошда сўзга чиққан туман ҳокими С.Аминжонов Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллашини алоҳида қайд этиб ўтди.
Маданият марказида ўтказилган тадбирда 39-ўрта мактаб ўқувчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг хаёти ва ижоди хақида сахна кўринишларни ижро этилди.
Шунингдек тадбирга Ўзбекистон ҳалқ артисти Мамуржон Тўхтасиновнинг ўғли Умиджон Тўхтасинов ташриф буюрди ва куй қўшиқлар ижро этилди.