Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими 1-сектор раҳбари С.Ғ.Аминжонов 6-умумий ўрта таълим мактабида.

2020-02-19 08:20:11 1078
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, – дея таъкидлаган фикрлари жойларда ўз исботини топмоқда.
Данғара туман сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлиб, туман ёшлари билан учрашиб, уларни қизиқтираётган саволлар ва қийнаётган муаммоларни ўрганишмоқда.
18 феврал куни 1-сектор ҳудудидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ёшлар билан учрашув ҳам шундай самарали тадбирлардан бири бўлди. Туман ҳокими 1-сектор раҳбари С.Ғ.Аминжонов Халқ қабулхонаси мудири Б. Мамаджонов, туман хотин қизлар қўмитаси раиси М.Гиясова,туман хокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Нурматов, Халқ таълими мудири А.Содиқов ва тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган учрашувда ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга кенг имконият яратилди. Ҳар бир ўқувчилар қизиқишларини туман ҳокими алоҳида эшитиб китоблар совға қилдилар.