Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“КОРОНАВИРУСНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ” ТУМАН ҲОКИМИ А.АБДУЛЛАЕВНИНГ (в.в.б) ТУМАНИМИЗ ФУҚАРОЛАРИГА М У Р О Ж А А Т И

×

 2020-03-26 09:01:02    1283

PDF yuklash
Chop etish


Азиз тумандошлар!

Айни пайтда юртимизда, бутун дунё халқлари олдида яна бир синов – COVID-19  инфекцияси тарқалиши хавф хатар солиб турибди.

Ишонаманки, биз Данғараликлар бу коронавирус инфекциясини енгиб ўтамиз.

Серқуёш юртимизда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ҳамда инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб борилмоқда. Коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича туманда штаб фаолияти йўлга қўйилган, мавжуд ҳолат таҳлил қилиб борилмоқда.

Бизнинг иродамиз мустаҳкам, энг муҳими миллий қадриятларимиз, динимиз, иймонимиз поклиги, озодалик, тартиб-интизом, ҳамжихатлилик менталитетимизга ҳослиги боис ҳар қандай касалликни енгиб ўтишимизга ишонаман.

Қадрли Данғараликлар, отахон ва онахонлар, опа-сингил, ака-укалар, азиз ўғил-қизларимиз. Бугун барчамиз қўлни-қўлга бериб, турли ваҳима ва сохта миш-мишлардан йироқ бўлган ҳолда Cизларни иродали, бардошли бўлишга чақираман.

Сизларни мамлакатимизда эълон қилинган карантин қоидаларига тўла амал қилишга, санитария-гигиена талабларига риоя этишга ва тиббий ниқоблардан самарали фойдаланишга, фарзандларингиз келажаги, соғлиғи қолаверса халқимиз хавфсизлиги учун уйда қолиб фуқаролик бурчингизни адо этишингизни сўрайман.

Туман маркази ҳамда ҳудудларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги савдо ярмаркалари йўлга қўйилганлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари захираси етарлилигини маълум қиламан.

Биргаликда катта кучмиз ва албатта, коронавирусни енгамиз. Бу борада ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, ягона ва эзгу мақсад сари қатъий олға борайлик!