Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КУН ҚАҲРАМОНЛАРИ

×

 2020-04-22 10:36:32    1201

PDF yuklash
Chop etish



Бугунги кунда коронавирус пандемия даражасига кўтарилди. Қатъий карантин тартиблари белгиланмоқда. Бу миллат генафондини сақлаб қолиш учун ҳам зарурий чорадир.

Инсон саломатлигини сақлашда бугун нафақат инсонлар юксак тиббий маданиятга эга бўлиши, шунингдек, экологик маданиятининг ҳам юксаклиги муҳим аҳамиятга эга. Шаҳар ва қишлоқларимизнинг озода ва ободлигини, санитария-эпедимеологик жиҳатдан барқарорлигини таъминлашда тиббиёт ходимлари билан бир қаторда яна бир касб вакилларининг хизматлари катта бўлмоқда. Ободонлаштириш ходимлари бир кун ишга чиқмаса ўйланг, шаҳар ва қишлоқларимизнинг аҳволи қай ҳолатга тушади.Биз эрта тонгда иш ва юмуш билан кўчага чиқар эканмиз аллақачон ўз ишларини якунлаётган ободонлаштириш ходимларига кўзимиз тушади.

Карантин шароитида оиласи ва фарзандлари саломатлигини ўйлаш билан бир қаторда, халқимиз соғлигини сақлашга, атмосфера мусаффолигига ҳам ҳисса қўшиш учун қишлоқ ва кўчаларни дизенфекциялаш ишларига бажонидил ёрдам бераётган ободонлаштириш ходимларини бугунги куннинг яна бир қаҳрамонлари десак янглишмаган бўламиз.

Кўчада юмуш билан кетаётган қадрдон, қўлингиздаги сигарет қолдиғини шунчаки ташлашдан ёки  ўзингиз учун кераксиз маиший чиқиндини улоқтиришдан аввал ўйланг, шу ерни кимдир тозалаябди. Улар ҳам кимнингдир жигарбанди, кимнингдир мунис онаси, кимнингдир ака ёки укаси. Бизнинг беэътиборлигимиз ёки шунчаки, экологик маданиятимизнинг  оқсаши айни дамда улар ишини қийинлаштирмасин.

Туман ободонлаштириш бўлими ходимларининг кўнгли ўзи сингари соф ва беғубор. Улар меҳнатининг қадрига етишимиз ва ҳурмат қилишимиз бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Биз учун ишда қолган бу фидойилар меҳнатини доимо қадрлайлик.

Р. БЕГМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

М. МАНСУРОВ,

туман Кенгаши депутати.