Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҒАЛЛАНИ ЁНҒИНДАН АСРАШ УЧУН...

2020-04-23 10:02:36 1144
Ҳар йилгидек бу йил хам юртимизда бўлгани каби туманда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимига катта тайёргарлик кўрилиб, мавсумни ёнғин талофатларисиз ўтказилиши учун қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг белгилаган йўл харитасига асосан, мавжуд дон ўриш комбайнларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни кенг майдонларга тарқалмасдан бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда шахсий таркиб жанговор тайёргарлиги ва касб маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чинобод “Агросервис МТП” МЧЖга қарашли 28 та комбайнларни туман ФВБ ва МТПнинг ишчи-ходимлари ҳамкорлигида мавсумга тайёргарлик бўйича текширувдан ўтказилди. Ўтказилган текширув давомида “Ғалла – 2020” мавсумига жалб этилиши режалаштирилган комбайнлар ўрганиб чиқилиб, учқун ушлагич, ёнғин ўчириш бирламчи воситалари, белкурак, супурги, челак, лом, қум ва ёнғинга қарши сув манбаларининг созлиги кўздан кечирилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан тавсия ва таклифлар берилди,
28 нафар оператор ҳайдовчилари ва МТП ишчи ходимларига ёнғин хавфсизлиги талаб ва қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари юзасидан суҳбатлар ўтказилди. Шуниси аҳамиятлики, мавсум давомида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг малакали ходимлари ғаллакорларга амалий ёрдам кўрсатиш учун тўлиқ сафарбар этилади.
Мақсадимиз 2020 йил ғалла мавсумини ёнғинларсиз, беталофат ўтказишдан иборат.
С. ОХУНОВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
инспектори, сержант.