Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати Данғара туман штаби ташкилланди

2020-04-27 08:55:57 1260
Жорий йил 20 апрель куни президентимиз бошчилигида саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор бўлган эди, йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилиб, аслида бу ташаббус Рамазон ойи арафасида илгари сурилиши янада муҳим аҳамият касб этади. Бу ойда ҳайру саховат кўрсатиш, кексалар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш саҳоватпеша халқимизнинг азалий урф-одатларига айланган. Зеро бу улуғ ойда қилинган ҳар бир савобли амал учун еттмиштадан еттиюзтагача савобга эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳадиси шарифларда ҳам келтириб ўтилган.
Маълумки, карантин пайтида ишсизлар, кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиб бормоқда. Ана шундай аҳоли қатламига манзилли кўмак беришни ташкил этиш мақсадида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати Данғара туман штаби ташкилланган бўлиб, 572-11-97 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусининг илгари сурилиши халқимизга янада руҳ ва эртанги кунга ишонч бағишлади.