Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади

×

 2020-04-28 20:33:21    1169

PDF yuklash
Chop etish


Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади.





“Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (216-сон, 14.04.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экин турларини ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида белгилашни назарда тутувчи қарорлари қабул қилинади.
Ушбу қарорларда, шунингдек, томорқасига экин экмаган ер эгасига ер солиғини оширилган ставкада қўллаш масалалари назарда тутилади.
Томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосаси ва гидрогеологик хулосалар  бепул берилади.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперацияларига ихтиёрий асосда бириктирилади.
Кластер ва кооперацияларга бириктирилган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига Президентнинг тегишли қарорида  назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.
Шунингдек, экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Данғара туман адлия бўлими                                                                                                    бош маслаҳатчиси                        Ў.Исақов