Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БИРИНЧИ БЎЛИБ

×

 2020-05-13 14:21:07    1426

PDF yuklash
Chop etish


БИРИНЧИ БЎЛИБ

Чилги ҳосил- ипак қуртидан мўл-кўл ҳосил олишни ният қилган тажрибали пиллакорлар қарийб бир ой давомидаги меҳнатларини сарҳисоб қилмоқдалар. Илғорликни қўлдан бермай келаётган миришкорлар эса давлатга пилла топширишни бошлаб юбордилар.

Ғайратжон Қорабоев раҳбарлигидаги “Зийнатжон” фермер хўжалиги бу борада ҳар йилгидек яна пешқадам бўлди. Хўжалик аъзолари – Аъзамовлар хонадони 2 қути ипак қуртини агротехника қоидалари асосида парвариш қилдилар. Етарли озуқага тўйинган, кенг, ёруғ хоналар, сифатли сўкичакларда меъёрдаги ҳароратда боқилган ипак қуртлари мўл-кўл ҳосил ўради.

 

Хонадон соҳиби Камолиддиннинг тадбиркорлик, ғайрат-шижоат билан қилган ҳаракати, онажониси Сабохон опанинг кўп йиллик тажрибаси, фарзандларининг чаққонлиги боис чилги ҳосил хирмони мўл бўлди. Улар туманда биринчи бўлиб, ипак қуртидан сифатли хом ашё етиштириб, қабул пунктларига топширдилар. Натижа ҳам қувонарли – 120 килограмм ўрнига 150 килограмм пилла сотилди.

Ў. Акбарова.