Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
15 май – Халқаро оила куни

2020-05-19 16:04:28 1375
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади.
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Данғара туманида “Оила-тарбия маскани” мавзусида видеороликлар кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда 49 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 49 та намунали оилалар иштирок этдилар. Танлов иштирокчилариннинг видеороликлари туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида кўриб чиқилди. 4 та сектор бўйича ғолиблар аниқланиб, эсталик совғалар билан тақдирландилар.
1-сектор ғолиби Капасарой маҳалла фуқаролар йиғини Турдалиевлар хонадони;
2-сектор ғолиби Тўлабой Тинчлик кўчаси 92-уйда яшовчи Толипова Сотқинойлар хонадони;
3-сектор Катта Амиробод маҳалла фуқаролар йиғинидан Хамрақулов Дилшоджон хонадони;
4-сектор Қора мулла маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сирожиддиновлар хонадони ғолиб деб эътироф этилдилар.