Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Газдан хавфсиз фойдаланиш – хотиржамлик кафолатидир

2020-06-30 09:04:04 1134
Биз учун қулай ва арзон бўлган газдан фойдаланишда эътибор ва хушёрлик талаб этилади. Содир бўлган ёнғин ва портлашлар, ис газидан заҳарланишлар бепарволик ва лоқайдлик сабабли келиб чиқади. Шу боисдан ҳам биз истеъмолчилардан ёнғин хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси қоидаларига тўла амал қилишларини доимо уқтириб келамиз. Зеро, ўзбошимчалик билан газ ускуналарини бошқа жойга кўчириб, резина шланглар орқали фойдаланиш, газ анжомларини қаровсиз қолдириш, маиший газ баллонларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаслик каби ҳолатлар ҳамон учраб турибди. Айниқса, газ баллонларидаги винтелларни очиб, баллон ичидаги чиқинди ҳисобланган суюқлик (газолин)ни тўкиб, бошқа мақсадларда ишлатиш оқибатида ҳам кўплаб кўнгилсизликлар содир бўлмоқда.
Биз барча истеъмолчиларга хавфсизлик техникаси қоидаларини бузмаган ҳолда газдан фойдаланиш ҳотиржамлик кафолати эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Сизнинг хавфсизлигингиз жамият хавфсизлиги эканлигини унутманг.
Х. Рустамов,
ҳудудгаз Фарғона МЧЖ тумангаз филиали бошлиғи.
И. Маҳмудов,
туман ФВВ бўлим бошлиғи, подполковник.