Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида 2020 йил 25 август куни 1-сектор раҳбари Ш. Н. Тожиҳакимов ва Данғара туман Халқ қабулхонаси мудири Б.А.Мамаджанов томонидан Доимобод МФЙ ҳудудида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

2020-08-26 15:31:53 1329
2019 йил 8 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, ҳамда 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ва қарори талаблари ижроси юзасидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тузилган секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида муаммоларини ҳал этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
1-сектор раҳбари, Данғара туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов сайёр қабулни очиб, сайёр қабул қатнашчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништириб, муҳтарам Президентимизнинг 2019 йилнинг 8 январь кундаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори мазмун мохиятини яна бир бор қатнашчиларига етказиб ўтиб, қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйлаб хонадонма-хонадон юриб, ахолининг яшаш шароитлари, муаммоларини ўрганиб, ўрганилган мавжуд хар бир муаммоларни ўз вақтида қонуний хал этилиши ҳақида топшириқлар бериб, ҳар бир мурожаат белгиланган муддатларда ижобий хал этилиши, айниқса сектор ҳудудида истиқомат қилувчи тиббий ёрдамга мухтож ногирон ва оғир касалликка чалинганларнинг мурожаатларига алохида эътибор қаратилишини, шунингдек, ишсиз юрган шахсларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш орқали янги иш ўринлар яратилиши, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидан бўлган фуқароларга кредит маблағлари ажратилиши, сектор ҳудудида аниқланган ҳар бир муаммонинг ижроси қонун талаблари асосида сўзсиз таъминланиши ва уларнинг даражаси бўйича вилоят ва республикага тақдим этилиш чоралари белгиланиши ҳақида кўрсатмалар бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Данғара туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Мамаджанов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги
ПФ-5633-сонли «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори имзоланганлигини айтиб, ҳужжат билан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича юклатилган қўшимча вазифалар белгиланганлигини маълум қилди. Шунингдек секторлар,давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш тартибини тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг Данғара тумани Доимобод МФЙ Доимобод қишлоғида яшовчи Саидахмедов Машрабжоннинг ичимлик суви масаласидаги мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.Эркаев Абдувоҳиднинг ишга кириш масаласидаги мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. Акбаров Абдухоликнинг оқава сув бўйича сойда сув келмаслиги масаласидаги мурожаатига тушунтириш берилди ижобий хал этилди. Доимобод МФЙ да ўтказилган сайёр қабулда жами 18 нафар фуқоролар қатнашди, қатнашган фуқаролардан жами 3 та мурожаат тушган бўлиб, 2 таси жойида ижобий ҳал этилди 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.